Жойни аниқлаш усуллари ҳақида
Хариталар GPS ёки A-GPS-дан фойдаланган ҳолда харитадаги сиз турган жойни
кўрсатади.
Глобал жойлашишни аниқлаш тизими (GPS) сунъий йўлдош асосидаги навигация
тизими бўлиб, сиз турган жойни аниқлашда фойдаланилади. Интернет
ёрдамидаги GPS (A-GPS) тармоқ хизмати бўлиб, унда GPS жойни аниқлаш
тезлиги ва аниқлигини яхшилаш учун маҳаллий тармоқ маълумотларидан
фойдаланилади.
A-GPS маълумотларини юклаб олишда хизмат кўрсатувчи провайдерингиз
тармоғи орқали маълумотлар узатилади. Роумингда, яъни хизмат кўрсатувчи
провайдерингиз тармоғидан ташқарида маълумотларни узатиш харажатлари
кутилганидан кўпроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун стандарт созламаларга кўра,
роумингда A-GPS-дан фойдаланилмайди, бироқ бу шуни англатадики, сиз турган
жойни аниқлашда A-GPS-дан фойдаланилгандан кўра кўпроқ вақт талаб этилиши
мумкин.
Роумингда A-GPS-дан фойдаланишга рухсат бериш учун
Меню
>
Созламалар
>
Уланиш
>
GPS
>
Интернет ёрд-ги GPS
-ни танланг.
28
Харита-р
Маълумотларни узатиш харажатларига оид маълумотлар учун хизмат
кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.
Глобал жойлашишни аниқлаш тизими GPS (GPS) Америка Қўшма Штатлари
ҳукумати томонидан бошқарилиб, тизимнинг аниқлиги ва фаолиятига фақат у
жавобгар. Жойлашиш маълумотларининг аниқлиги Қўшма Штатлар ҳукумати
томонидан GPS йўлдошларини бошқаришга боғлиқ бўлиб Америка Қўшма
Штатлари Мудофаа Вазирлигининг фуқаролик GPS сиёсати ва Федерал
Радионавигация Режасига кўра ўзгариши мумкин. Аниқлик, шунингдек,
йўлдошларнинг жойлашишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. GPS сигналларининг
мавжудлиги ва сифатига манзилингиз, бино, табиий тўсиқлар ҳамда об-ҳаво
шароитлари ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. GPS сигналлари бинолар ичида ёки
ер тагида мавжуд бўлмаслиги мумкин ва бетон ҳамда метал каби материаллар
томонидан сусайиши мумкин.
GPS-дан аниқ жойлашиш ўлчовлари учун фойдаланилмаслик лозим ва сиз
жойлашишни аниқлашда ва мўлжалланишда ҳеч қачон фақат GPS қабул
қилувчиси воситасидан олинган жойлашиш маълумотларига таянмаслигингиз
лозим.
Масофа ўлчагичининг аниқлиги чекланган ва яхлитлаш натижасида хатолар
пайдо бўлиши мумкин. Аниқликка GPS сигналларининг мавжудлиги ва сифати
таъсир қилиши мумкин.