microSD картасини киритиш
Фақат Nokia томонидан ушбу қурилма учун тасдиқланган мос microSD
карталари фойдаланинг. Nokia хотира карталари учун тасдиқланган саноат
стандартларини ишлатади, аммо айрим савдо белгили карталар ушбу қурилмага
Кўмак
5
тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Мос келмайдиган карталар ушбу карта ва
қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган маълумотларга
зарар келтириши мумкин.
Сизнинг телефонингиз 16 Гбайт ҳажмгача бўлган microSD карталарини қўллаб-
қувватлайди.
Мос хотира картаси қурилма билан таъминланиши мумкин ва аллақачон
қурилмага ўрнатилган бўлиши мумкин. Агар йўқ бўлса, қуйидагиларни бажаринг:
1 Хотира карта уяси қопқоғини очинг.
2 Картани телефон хотира картаси уясига алоқа жойини тепага қаратиб
жойлаштиринг ва жойига тушганича босинг.
3 Хотира карта уяси қопқоғини ёпинг.